«UzAuto Motors» AJ 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан «Кичик футбол» тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

«UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшмаси томонидан 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан корхонамизнинг бошқармалар, цехлар ва бўлимларнинг мухандис-техник спорт жамоалари ўртасида спортнинг «Кичик футбол» тури бўйича мусобақа ташкил қилинди. Мусобоқада корхонамиз бўлим ва цехларидан 200 нафардан зиёд ишчи-ходимлар қатнашдилар. Мусобақа жуда қизғин курашлар остида ўтди.Тадбирда Касаба уюшмаси кўмитаси раиси Ў.Д Мирзаев  Корхонада кўп йиллардан давомида  ривожлантиришда  ёшларга  устоз  мураббийлик қилиб, уларни  етук   мутахассис  бўлиб  етишишидаги хамда ёш  авлодни  тарбиялашдаги  фидокорона  мехнатлари учун  ўз миннадорчилигини билди. Спорт мусобакаси ғолиблари  касаба уюшма томонидан дипломлар ва эсталик совгалари билан такдирландилар.Aна шундай фидоий устозларимизни бугун қанча эзозласак камлик қилади. Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи – мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил — қизларимиз бахтини кўрамиз. Юраги ғайрат-шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз. Барчангизни1-октабрь Устоз ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизларни юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email