Жорий йилнинг декабр ойида Андижонга қилинган ташриф бўйича қисқача маълумот.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг II Мажлиси ва Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг Тафтиш комиссияси қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида Андижон вилоят Кенгашининг 2021-2022 йиларда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳамда вилоят Кенгаши  тафтиш комиссиясининг  ўтган даври учун ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда 17 нафар Андижон вилоят Кенгаши аъзоларидан 12 нафари қатнашди, 5 нафари сабабли қатнашмади.

Шунингдек  Мажлис ишида Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович, Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахасиси Камолов Илхомжон Ибрагимович  ҳамда вилоят тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари иштирок этишди.

Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокамада сўзга чиққан К. Юсупов-1-сон КХМ КУК раиси, Б. Рузиев-“Андижанкабель” Қ/Қ КУК раиси, А. Юсупов-“УзАвтоМоторс” АЖ КУК раис ўринбосари, Х. Рахмонов- “Уз-СэМюнгКо” МЧЖ КУК раиси, И. Арипов-“Уз-ТонгХонгКо” МЧЖ КУК раиси, Р. Маматов-Андижон машинасозлик институти КУК раислари Андижон вилоят Кенгашининг 2021-2022 йиллар амалга оширган ишларини  ҳамда тафтиш комиссисининг ҳисоботларини  қоникарли деб баҳоладилар.    

Шунингдек “Узавтосаноат” АК ҳамда “Узметмашсаноат” КУ  Республика Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилган “Ҳавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқариш маданияти ва юқори эстетикаси” кўрик танловида номинациялар бўйича:

  1. “Энг яхши бригада” номинациясида — “УзАвтоМоторс”АЖ 1-пресслаш цехи жамоаси I-даражали диплом ва 3.6 млн. сўм миқдорида пул мукофоти бидан тақдирланди.
  2. “Энг яхши цех (худуд)” номинациясида — “Уз-СеМюнгКо” МЧЖ сварка худуди жамоаси III-даражали диплом ва 2.8 млн. сўм миқдорида пул мукофоти бидан тақдирланди.
  3. “Энг яхши корхона” номинациясида — “УзАвтоАустем” МЧЖ кохонаси III-даражали диплом ва 3.6 млн. сўм миқдорида пул мукофоти бидан тақдирланди.

Ғолиб бўлган жамоаларни Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович тақдирлади.

Print Friendly, PDF & Email