Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари касаба уюшма Самарканд (Жиззах, Навоий) вилоят худудий кенгаши Пленуми ва ижроия кумита йигилиши утказилди.

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари касаба уюшма Самарканд (Жиззах, Навоий) вилоят худудий кенгаши Пленуми ва ижроия кумита йигилиши утказилди. Йигилишда Республика кенгаши раиси Ахмаджон Махмудович Хакулов ва кенгаш раиси уринбосари Шоикром Шоумарович Исроиловлар иштирок этишди.

Пленумда вилоят кенгаши томонидан  2021-2022 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи, кенгаш тафтиш комиссияси хисоботи эшитилди. Шунингдек Металлургия ва машинасозлик саноат тармоклари ходимлари касаба уюшма Республика кенгаши ва Узмашсаноат компанияси томонидан утказилган танлов совриндорлари Самарканд автомобил заводи ва Узавтотрайлер корхоналарига диплом ва совринлар топширилди.

Вилоят худудий кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар касаба уюшма кумита раислари худудий кенгаш томонидан янги йил совгалари билан такдирландилар.

Предпросмотр в новой вкладке

Print Friendly, PDF & Email