“Заковат” интелектуал ўйинини Вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 24.01.2023 йилдаги 9-3 “с” сонли қарорини бажариш мақсадида Андижон вилоят Кенгаши томонидан  тармоқ тизимидаги ёш ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш.

Иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий билимларини ва нутқий маданиятини ошириш мақсадида тармоқ корхона ва ташкилотлари ёш ходимлари ўртасида 2023 йил 21 февраль куни “Заковат” интелектуал ўйинини Вилоят босқичи ўтказилди, Унда жами бўлиб 10 жамоа иштирок этди. Хар бир жамоада 5 кишидан иштирокчи ўйнади.  Ўйин якунига кўра: 1-ўрин: «Расчёт» жамоаси «УзАвтоМоторс» АЖ, 2-ўрин: «Машинасоз» жамоаси Андижон машинасозлик институти , 3-ўрин: «Айсберг» жамоаси «Уз-ДонгВонгКо» АЖ., Номенация: Ғалабага бўлган иштиёқи учун «NO NAME» жамоаси «Уз-Корам Ко» МЧЖ эгалладилар.

Тадбир якунида касаба уюшмаларида ўзоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахриймиз, «Узметмашсаноат» КУ Андижон вилоят Кенгаши собиқ раиси Қурбонов Бахром Усмоновичга 70 йиллик юбилейи муносабати билан вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email