Ўзбекистон автомобиль бозори: қайси ҳудудда ўсиш суръати юқорилади?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, мамлакатимизда 2021-2022 йилларда енгил автомобиллар бозори 2 баравар, яъни 647 мингдан (аввал 692 минг) 1,3 миллионтага (аввал 1,4 миллион) ўсди.

Январь ойида сотилган енгил автомобилларнинг умумий сони 118 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг декабрига нисбатан 18 фоизга ўсган. Самарқандда 85 фоиз, Фарғонада 44 фоиз ва Наманган вилоятларида 31 фоиз сезиларли ўсиш кузатилди.

2022 йил январь ойига нисбатан енгил автомобиллар савдоси сони деярли 20 фоизга ошди.

БИРЛАМЧИ ВА ИККИЛАМЧИ АВТОМОБИЛЬ БОЗОРИДАГИ ВАЗИЯТ

Бирламчи бозорда рўйхатга олинган автомобиллар сони бир ой ичида 71 фоизга ошди. 2022 йилнинг январь ойига нисбатан бирламчи бозорнинг ўсиши 5,6 фоизни ташкил этди.

Бирламчи бозорда енгил автомобиллар сотув динамикаси, 2021-2023 йиллар

Шу билан бирга, йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 23,4 мингтани ташкил этиб, 71 фоизга ошди. Бу ўтган 2022 йил январь ойига нисбатан – 2 фоизга ўсганидан далолат.  Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар хариди ҳам ўсган.

Жорий йил январь ойида иккиламчи бозорда 92 мингта автомобиль сотилди, бу ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 8,9 фоизга кўпдир. 2022 йил январь ойига нисбатан эса ўсиш 24 фоизни ташкил этди.

ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР БОЗОРИ

Январь ойида енгил электромобиллар сотуви 431 донани ташкил этди, бу 2022 йил декабрга нисбатан 3 фоизга (+13 дона) кўпроқ. Энг кўп электромобил Тошкент шаҳрида – 319 дона, Тошкент – 44 дона ва Фарғона вилоятида –13 дона сотилган.

2022 йил январь ойига нисбатан электромобиллар сотуви 85 фоизга (+198 дона) ошди.

Енгил автомобилларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани электромобилларининг божхона тўловлари, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимларидан озод этилгани билан боғлиқ. Хусусан, 2021 йилдан 2022 йилгача электромобиллар бозори 3 бараварга, яъни 1,7 мингдан 5,9 мингтага ўсди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли электромобиллар бозорининг янада ўсиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, электромобиллар ва эҳтиёт қисмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, харидорларга маҳаллий электромобиллар сотиб олишда кредит фоизларини қоплаш учун компенсация тўлаш қўллаб-қувватланмоқда.

Бундан ташқари, 2023-2025 йилларда Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида давлат улуши 50 фоиздан ошмайдиган давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва корхоналар томонидан электромобиллар сотиб олиш режалаштирилган.

Ўзбекистон автомобиль бозори шарҳи – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда ҳам мамлакатда, ҳам хорижда ишлаб чиқариладиган енгил автомобил ва электромобиллар савдоси динамикаси акс эттирилди. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу давридаги маълумотлар тақдим этилади.

Print Friendly, PDF & Email