“Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон  металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси   Республика    Кенгаши   Ижроия   қўмитасининг  2023  йил  24 январдаги 9-3 “с” сонли қарорини бажариш мақсадида Самарқанд  (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий   кенгашига аъзо корхона ва ташкилотлардаги   ёш ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш,

иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтириш,   ижтимоий, иқтисодий билимларини ошириш мақсадида  2023 йил 24 феврал  куни “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.  Ўйин якунига кўра   «Самарқанд автомобил заводи» жамоаси 1-ўринни,  «Жиззах аккумлятор заводи”    жамоаси 2-ўринни  ва  «Элхолдинг ИИЧБ» жамоаси  3-ўринни эгаллашди. 

Ғолиб ва совриндорлар тармоқ  вилоят кенгаши томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар.  Ғолиб бўлган “Самарқанд автомобил заводи” жамоасига “Заковат” интеллектуал ўйинининг  Республика босқичида иштирок этишга   йўлланма берилди.

Print Friendly, PDF & Email