Меҳнат кодексига киритилган меҳнат муҳофазасига оид янги нормалар тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Куни кеча Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгашига аъзо бошланғич ташкилотлар раислари, фаоллари ва тизимдаги корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ёш инженер-техник ва ишчи-ходимлари учун касааба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар ишида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ж.Розиқов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосарлари Б.Ўролбоев ва А.Абдусаидов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаевлар иштирок этишиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тўғрисида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори У.Каримов иштирокчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, унга киритилган янги нормалар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди.

Семинар давомида У.Каримов ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган меҳнат муҳофазасига оид янги нормалар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Семинар давомида иштирокчилар, айниқса ёшлар томонидан берилган  саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email