Идоравий ҳарбийлаштирилган қоровуллик ходимлари тақдирланишди

🔰Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитасида «14 январь Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда дастлаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов комбинатимизнинг Идоравий ҳарбийлаштирилган қоровуллик ходимларини Ватан ҳимоячилари куни байрами билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирди. Ҳамда маъсулиятли ишларида улкан мувффақиятлар тилади.

🔹Шундан сўнг байрам муносабати билан ўзининг самарали меҳнати билан комбинатимиз равнақига ҳисса қўшиб келаётган бир гурух идоравий ҳарбийлаштирилган қоровуллик ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email