«UzAuto Motors» AJ кохонасида  14-январ «Ватан химоячилари куни» байрами кенг нишонланди

     Байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкил килинди.  Байрам тадбирига  нафакадаги фахрий ишчи-ходимлар, корхонада мехнат қилаётган байналминал фахрий жангчилар, чернобил авариясини бартараф қилишда қатнашганлар ва корхонанинг ёш ишчи-ходилари хамда  Асака туман харбий  комиссариати  бошлиғи  подполковник Шерматжон Ярашевлар  иштирок этдилар.

    Ушбу байрам тадбирида  Корхона касаба уюшма қўмитасининг раиси Ў. Мирзаев барча тадбир қатнашчиларини байрам билан қизғин табриклади. Нафакадаги фахрийларни заводини ташкил қилинишида, иш фаолиятида қилган фидокорона мехнатларига ташаккурлар   билдирди. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз қуролли кучларига ва ватан химоячиларига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Бу байрам нафақат йигитларни, балки Ўзбекистонда яшаётган, хоҳ у еркак бўлсин хоҳ аёл, ҳар бир фуқаронинг байрамидир. Чунки ватан химояси учун ҳар бир фуқаро масъул. Йигитларимиз ватан химоясига қўлида қурол билан шай турсалар, оналаримиз ва аёлларимиз ватанга шундай мард, жасур, элпарвар ўғлонларни тарбиялаб вояга етказиб ватан химояси учун улкан хисса қўшмокдалар.

         Барчангизни  14 – январ «Ватан химоячилари куни» байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Мардлик, жасурлик, шижоат хеч биримизни тарк этмасин. Доимо юртимиз шундай тинч, осмонимиз мусаффо, бўлсин.

        Тадбир сунгида корхонада  мехнат килаётган байналминал фахрий жангчилар, чернобил авариясини бартараф қилишда қатнашганлар  эсдалик совгалари билан такдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email