Кексаларга эҳтиром – халқимизга хос қадрият!

Кеча 22 июль санасида комбинат бошқаруви раиси — бош директор Рашид Пирматов,  Республика Кончилик металлургия саноати фахрийлари Кенгаши Бекобод шахар худудий филиали раиси Илхом Қурбонов кўп йиллар давомида комбинатимизда маъсул лавозимларда самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган табаррук ёшдаги Юнусбой ота Юсупов хонадонига ташриф буюришди.

Меҳмонлар Юнусбой ота билан самимий сухбатлашишди. Сухбат давомида у киши комбинатдаги меҳнат фаолиятларидан хотираларини сўзлаб бердилар. Шундан сўнг комбинат бошқаруви раиси — бош директор Рашид Пирматов Юнусбой отани 80 ёшга тўлганлиги билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди. Ҳамда эсдалик совғаларни тақдим этди.

Бундай эътибордан хурсанд бўлган Юнусбой ота эл юртимиз ва комбинатимиз равнақи йўлида меҳнат қилаётган барча азизлар хақига дуо қилиб ўз ташаккурларни билдирди.

Print Friendly, PDF & Email