Самарқанд шаҳрида жойлашган «HYUNDAI AVTO SAMARQAND» масъулияти чекланган жамиятида амалий ёрдам кўрсатилди.

Металлургия ва машинасозлик саноат тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши раиси Олимхон Мирзаев, Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши  бўлим мудирлари Зухра Маматкулова, Усмон Каримов, Райхон Абдуллаева, ҳудудий кенгаш хисобчиси Ўктам Алиқулов,  мутахассиси Мирқодир Абсаматовлар   Самарқанд шаҳрида жойлашган «HYUNDAI AVTO SAMARQAND» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб  корхона  касаба уюшма қўмитаси раиси Лола Файзибаевага   жамият кузатув кенгаши ишларни ташкил этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, йиғилишларни ўтказиш тартиб тамойиллари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Мазкур жараёнда корхона раҳбари Давлатбек  Рустамов ҳам иштирок этди.

Ҳудудий кенгашга аъзо бўлган бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам лозим бўлганда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда мана шундай амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилади.

Print Friendly, PDF & Email