«Ўзметкомбинат» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “14 январь Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб комбинат бошқарув раиси – бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Акмал Шарипов сўзга чиқиб барчани байрам билан самимий қутлаб ўз тилакларини билдирди.

Шундан сўнг сана муносабати ушбу сохада мехнат қилиб қилаётган бир гуруҳ ходимларни

комбинат бошқарув раиси – бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Акмал Шарипов ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева комбинат рахбарияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининн ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Металлурглар маданият саройи ижодий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, байрам қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашилди.

Print Friendly, PDF & Email