Комбинатда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида диктант танлови ўтказилди.

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ишчи-ходимлар ўртасида диктант танлови ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ходимларнинг саводхонлик даражасини ошириш, давлат тилига бўлган ҳурмат ва масъулиятни кучайтиришдан иборат бўлди.
Танловда турли цех ва бўлимлардан иштирок этган ходимлар ўз билим ва саводхонликларини синовдан ўтказдилар. Ишларни холис баҳолашда Бекобод шаҳар 7-сонли мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Муҳаббат Абдумўминова яқиндан кўмаклашди.
Тадбир якунида устозга Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.
Танлов ғолиблари 22 октябрь куни Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Print Friendly, PDF & Email