Комбинат бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бир гуруҳ фаоллари тақдирланди.

11 ноябрь — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан комбинат бирлашган касаба уюшмаси қўмитасида тадбир бўлиб ўтди.Дастлаб, тадбирда бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева барча цех касаба қўмита раисларини меҳнат фаолиятлари эътироф этиб, уларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, ўзининг самимий эзгу тилакларини билдирди.Байрам муносабати билан бир гуруҳ цех касаба қўмита раислари касаба уюшмаси қўмитаси равнақига эришилаётган ютуқларига қўшаётган муносиб хиссаси учун ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email