Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида «Fresh Drive» халқаро рақс танловида Гран-при мукофатини қўлга киритди.

Яқинда Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида «Fresh Drive» халқаро рақс танловида Металлурглар маданият саройи «Парвоз» намунали болалар рақс жамоаси аъзоси муносиб иштирок этиб, танловининг Гран-при мукофатини қўлга киритган эди.
 Ушбу эришилган ютуқда «Парвоз» намунали болалар рақс жамоаси бадиий рахбари сифатида кўп йилларда буён меҳнат қилиб келаётган металлурглар маданият саройнинг истеъдодли ходимларидан бири Гулноза Турдибоеванинг хизматлари каттадир.
Бугун бирлашган касаба уюшмаси қўмитасида, қўмита раиси Эльзара Велиуллаева, Гулноза Турдибоевани самарали иш фаолияти ва эришиган ютуқларини эътироф этган ҳолда, ушбу нуфузли танловда ғолиб бўлганлари билан қутлаб, самимий тилакларини билдириб ўтди. Ҳамда Гулноза Турдибоевага бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совға тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email