Сўғд вилояти кенгаши билан биргаликда 2022-2026 йиллар учун ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Келишувига кўра комбинат ижроия аппарати мажлислар залида ўзаро тажриба алмашишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши ва Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Сўғд вилояти кенгаши билан биргаликда 2022-2026 йиллар учун ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Келишувига кўра комбинат ижроия аппарати мажлислар залида ўзаро тажриба алмашишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Халқаро мехнат ташкилоти сектор рахбари С.Гловацкас ҳамда Сўғд вилояти (Хўжанд) Кенгашидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди.

Тожикистон давлати Сўғд вилояти касаба уюшмаси кенгаши делегациясининг ташрифи давомида навбатдаги сессия ва семинарлар давом эттирилиб, С.Гловацкас, ХМТ (АCRTRAV) сектор раҳбари модераторлигида “Минтақавий ва трансчегаравий иқтисодий ҳамкорлик бўйича тажриба ва муносиб меҳнатни таъминлашда касаба уюшмаларининг роли” мавзусидаги тақдимоти ўтказилди.

Семинар давомида С.Гловацкаснинг модераторлигида “Норасмий иқтисодиётни расмийлаштириш ва Марказий Осиё касаба уюшмаларининг умумий вазифаси — меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш — ХМТ халқаро меҳнат стандартларининг роли”, мавзусидаги семинари ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email