Маданий хордиқ.

Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинатимизнинг бир гурух ишчи-ходимлари «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтган  «Фаровон юрт» номли галаконцерт дастурига ташриф буюришди.

Дастурда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Равшан Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Абдуллаева, Анвар Ғаниев, Илхом Фармонов ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузлари Ойбек ва Нигора, Жасмин, Жасур Умиров, Юлдуз Жуманиёзова, Нодирабегим, Қахрамон Рўзиметов ва бошқа санъаткорлар ўз чиқишлари билан барчага хуш кайфият тақдим этишди.

Металлургларимиз концерт давомида санъат ахлининг ижроларидан завқ олишиб, унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишиб мароқли дам олишди. Ҳамда мана шундай маданий ҳордиқни ташкил этган комбинат касаба уюшмаси қўмитасига ўз ташаккурларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email