“UzAuto Motors” AЖда “Халқаро оила куни” га бағишлаб “Соғлом оила” спорт тадбирлари ўтказилди.

Соғлом турмуш тарзини хаётга тадбиқ қилиш хамда оилаларни хамда махаллаларда мунтазам спорт билан оилавий шуғулланишларини хамда ёш авлодни соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида   “UzAuto Motors” AЖ касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 2022 йил 28-май куни «Халқаро оила куни»га бағишлаб, “Ахмад Ал-Фарғоний” дам олиш масканида “Отам, Онам ва Мен –Соғлом оила” шиори остида оилавий қизиқарли спорт тадбирлари ўтказиди.

Тадбирда корхонада оилавий мехнат қилаётган   оилалардан 20 дан ортик оилавий спорт жамоалари ўртасида спортнинг 8 тури бўйича қизиқарли спорт мусобакалари уюшкоклик билан ўтказилди. Тадбирда 100 яқин корхона ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Мусобақалар оилалар ўртасида кўтаринки кайфиятда ва уюшқоқлик билан ўтказилди. Оилавий спорт жамоаларининг мусобақа шартларини бажарганлик натижалари барча  турлар буйича   хакамлар томонидан бахоланиб борилди.

 Мусобақа ғолиблари ва қатнашчилари касаба уюшмаси томонидан дипломлар  ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email