Металлургларимиз «Қайтар дунё» мусиқали трагик комедияси томошасига ташриф буюришди.

Куни кеча Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинатимизнинг бир гурух ишчи-ходимлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида намойиш этилган «Қайтар дунё» мусиқали трагик комедияси томошасига ташриф буюришди.

Металлургларимиз «Қайтар дунё» спектаклида қатнашган театрнинг етук санъаткорлари Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева, Меҳри Бекжонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ҳамда актёрлар Умид Шодмонов, Азизхон Латипов, Бахром Болтаевлар ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди.

Театрга ташриф буюрган ишчи-ходимлар дам олиш кунларини мазмунли ўтказишда уларга мана шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email