15-апрель «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан ўтказилган тадбир.

Куни кеча Металлурглар маданият саройида 15-апрель «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни»га бағишланган тадбир ўтказилди.

 Байрам тадбирида дастлаб комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов соҳа ривожи йўлида санъат дурдоналарини келажак авлодга етказишда фидокорона хизмат қилаётган маданият саройи ходимларини касб байрамлари билан табриклаб самимий тилакларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг 15-апрель «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Металлурглар маданият саройининг бир гурух ходимлари  самарали меҳнат фаолиятлари учун касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Металлурглар маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалари аъзолари томонидан кўнгилочар қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашилди.

Print Friendly, PDF & Email