Металлурглар маданият саройида маданият саройининг «Дурдона» мақомчилар ансамбли ҳамда «Бахтиёр бувижонлар» фольклор жамоасининг концерти бўлиб ўтди.

Металлурглар маданият саройида маданият саройининг «Дурдона» мақомчилар ансамбли ҳамда «Бахтиёр бувижонлар» фольклор жамоасининг концерти бўлиб ўтди. Концертда «Дурдона» мақомчилар ансамбли рахбари хонанда Раъно Хамидова ва унинг шогирдлари ўзбек миллий мақом санъатининг дурдоналаридан ва миллий қўшиқлардан ижро этишиб, кечага янада завқ бағишлашди. Шунингдек концерт дастури давомида «Бахтиёр бувижонлар» фольклор жамоаси аъзолари ҳам ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этишди.

Тадбир якунида Республика Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари Кенгаши Бекобод шахар худудий филиали раиси Илхом Қурбонов ушбу концерт дастури ташкилотчиларига ва Раъно Хамидовага унинг шогирдларига ҳамда «Бахтиёр бувижонлар» фольклор жамоаси аъзоларига самимий тилакларини билдириб келгусидаги ижодий фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Print Friendly, PDF & Email