Меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ғолиблар тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда «Ўзметкомбинат» АЖ цех касаба уюшма қўмитаси раислари ҳам фаол иштирок этдилар.
Тадбир аввалида вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фойдаланиладиган махсус кийим-бошлар, ҳимоя воситалари ҳамда замонавий техника жиҳозлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, тадбир доирасида кўрик-танлов ғолиблари эълон қилинди. Қувонарлиси, комбинат вакиллари ҳам юқори натижаларни қайд этиб, ғолиблар сафидан муносиб ўрин эгалладилар:
«Энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси бўйича — «Бекобод Эмаль» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Комил Гаибназаров;
«Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил» номинацияси бўйича — Навли прокат бўлинмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуваҳид Иргашев.
Ҳамкасбларимизни ушбу ютуқлари билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.

 
 
Print Friendly, PDF & Email