Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши масъул ходимлари томонидан Auto Spring Components МЧЖ корхонасида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабул давомида корхона ишчи-ходимларининг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича зарур ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларни қийнаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Бундай сайёр қабуллар келгусида ҳам изчил равишда давом эттирилиши режалаштирилган.
Сайёр қабул ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: