Меҳр-мурувват эътибор – инсоний фазилатдир.

Халқимиз меҳр-оқибатли, мурувватли халқ. Меҳр ва саҳоват кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

Бугун муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Иброхим Қодиров бошчилигида комбинатда меҳнат қиладиган ижтимоий химояга мухтож оилалар ва ногиронлика чиққанларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Барчаларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити айёми билан қутлаб, уларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир неча турдаги озиқ-овқат махсулотлари топширилди.

Улуғ кунлар арафасида бундай ғамхўрлик ва эътибордан хурсанд бўлган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email