«Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ касаба уюшма қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

«Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ касаба уюшма қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита йиғилишида «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис Ўринбосари Ш.Исроилов қатнашди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиди. Боходир Бахриевич » Тракторсозлар» МФЙ раиси лавозимига сайланганлиги муносабати билан ишдан бўшаш хақидаги аризаси кўриб чиқилиб, бир овоздан маъ қулланди. Йиғилишда касаба уюшмалари тизимидаги кўп йиллик самарали ва фаол мехнати учун Б.Ибрагимовга «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва корхона маъмуриятининг  «Ташаккурнома»си ва қимматбахо совғалари топширилди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан «ТҚХТЗ» касаба уюшма қўмитаси раислигига Элёр Каратаев номзоди кўрсатилди ва бир овоздан  маъқулланди. Янги сайланган раисларимизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email