«Нихол» болалар соғломлаштириш оромгохида 12 июнь «Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни»га бағишланган тадбир ўтказилди.

Яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Нихол» болалар соғломлаштириш оромгохида 12 июнь «Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни»га бағишланган тадбир ўтказилди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгашига қарашли мазкур сўлим оромгоҳда бугунги кунда комбинатимиз ишчи-ходимларининг 150 нафар фарзандлари ёзги таътиларини мароқли ўтказишиб дам олишмоқда.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши ходимлари ҳамда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов иштирок этди.

Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, бир қатор спорт мусобақалари ҳамда турли хил қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Шунингдек, дам олувчи болалар учун театрлаштирилган томошалар ва концерт дастурлари уюштирилди.

Тадбир якунида металлурглар фарзандларига комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email