«Узметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси бошчилигида цех касаба қўмита раисларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

«Узметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов бошчилигида цех касаба қўмита раисларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтган хафтада амалга оширилган ишлар хақида айтиб ўтилди. Шунингдек цех касаба қўмита раисларининг амалга оширилаётган ишлари юзасидан фикрлар билдирилди.

Йиғилиш давомида цех касаба қўмитаси раисларига ўз цехларида ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларини доимий ўрганиб боришлари, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ижобий хал этишлари ҳамда ишчи-ходимларни карантин қоидаларига амал қилиб доимий тиббий ниқобда бўлишларини назорат қилиб боришлари борасида топшириқлар берилди.

 

«Узметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email