Жорий йилнинг 23 апрель куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан тармоқнинг Андижон вилоят Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тадбирда жами 42 нафар касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчиларга меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, иш жойларида соғлом ва хавфсиз муҳит яратиш, амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда уларга риоя этишнинг аҳамияти юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, Республика Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Ж. Розиков иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 819-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар ҳамда ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлдилар.
“Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: