“Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” кўрик-танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

2023 йилда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамкорликда “Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” кўрик-танлови ташкил этилган.

Ушбу кўрик-танловда ҳар хил номинациялар бўйича юқори ўринларни қўлга киритган Андижон Автотеххизмат, УзТонгХонг, “UzAuto Motors” АЖ бўёқлаш участкаси,

“UzAuto Austem” МЧЖ ҚКнинг техник хизмат кўрсатиш жамоаси ва Фарғона Автотеххизмат каби корхона ва ташкилотларни рахбарларига Низомда белгиланган пул ютуқлари ва дипломлар

“Ўзетмашсаноат” касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хакулов ва “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти томонидан топширилмоқда. 

Print Friendly, PDF & Email