Бошланғич ташкилотлага амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг 8 феврал куни Республика кенгаши раиси Ахмаджон Махмудович ва ташкилий ишлар буйича И. Камолов Жиззах вилоятидаги касаба уюшмаси хизматига олинган Жиззах аккумулятор заводига ташриф буюориб касаба уюшмаси томонидан олиб борилаетган ишлар ва 2024 йилдаги режалар тугрисида фикр алмашилди.

Шунингдек янги ташкил этилган BYD автомобил заводига ташриф буюриб касаба уюшмаси ташкил этиш масаларида корхона рахбарияти билан музокаралар олиб бордилар.

Хамда Самарканд автомобил заводига ташриф буюриб 2023 йилда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда“Ўзавтосаноат” АЖ ҳамкорликда “Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” кўрик-танлови голиби булгани билан корхона рахбариятини самимий табриклаб диплом ва совгаларни топширдилар.

Print Friendly, PDF & Email