Эътибор ва ғамхўрлик инсоний фазилатдир.

Мустақиллик байрами муносабати билан бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари томонидан комбинат меҳнат фахрийлари ва комбинатда меҳнат қилган ижтимоий химояга мухтож оилалар ва ногиронлика чиққанларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Барчаларини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан қутлаб, уларга комбинат рахбарияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Бундай эътибордан хурсанд бўлган меҳнат фахрийлари ва ишчи-ходимлар комбинат рахбариятига ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email