Янги йил тадбири!

«Auto Spring Components» МЧЖ да якунланаётган 2023 йил сарҳисоби ва янги 2024 йил кириб келиши муносабати билан, мехнат жамоасида Янги йил тадбири ўтказилди.Тадбирда йил давомида бошқа ходимларга ўрнак бўлиб, ўзининг илғорлиги, ҳалол мехнати, ўз вазифаларига виждонан ёндошиб ишлаб, жонбозлик кўрсатган ходимлар корхона рахбариятининг ва “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси” Андижон вилояти кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.Тадбирда сўзга чиққанлар хамкасабаларини янги йил билан табриклаб, келаётган йилда корхона учун омадли ва барқарор келишини тилаб, яхши ва эзгу тилаклари билан тилак билдирдилар. Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email