«UzAuto Motors» АJ Хоразм вилояти филиали Янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди

2023-йил 29-декабрь куни Янги 2024-йил кириб келиши муносабати билан «UzAuto Motors»AJ Хоразм вилояти филиалида Янги йил байрами тадбири ўтказилди. Филиалимиз  бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов сўзга чиқиб 2023-йилда корхонамиз эришган ютуклари ҳамда 2024-йилги режалар билан  таништириб  ишчи-хизматчиларимизни байрам билан муборакбод этиб, юртимиз равнақи, автомобилсозлик саноатини ривожлантиришда, корхонамиз ишлаб чиқариш салохиятини янада юксалтиришда, муваффақиятларга эришишларида зафарлар тиладилар.Янги 2023-йил кириб келиши муносабати билан 250 нафар филиалимиз илғор ишчи-хизматчилари корхона томонидан ва  касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрликлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Шунингдек ишчи-хизматчиларимизнинг  фарзандлари учун Янги йил совғалари тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email