Ўзбек тили–миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 179-сонли мажлис баёни ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2023 йил 10 октябрдаги 01м-005-ф-сонли “Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Автоойна” МЧЖ жамоасида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли ! ” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр, хонанда, шоир Рахмон Мирзо, Фарғона шаҳар 26-мактаб Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Алиева Гулмира Хасановналар иштирок этишиб, ўзбек тили тўғрисида ҳамда ўзларининг ижод намуналари билан тадбир иштирокчиларини таништирдилар.
Тадбир якунида хонанда, шоир Рахмон Мирзонинг ижодига мансуб видеокўрсатув ижро этилди ва ишчи-хизматчилар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email