Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябр кунги 179-сонли мажлис баёни ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2023 йил 10 октябр кунги 01м-005-ф-сонли “Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида МЧЖ “UZSUNGWOO” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида “”Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли! “ шиори остида жорий йилнинг 19 октябр куни Ўзбек тилининг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари, юртимизда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш ва давлат тилини ривожлантириш, вазирлик ва идораларда иш юритишни тўлиқ давлат тилида ташкил қилиш тўғрисида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Фарғона давлат университети Тилшунослик кафедраси ўқитувчиси Турсунов Асадилло Шухратжон ўғли хамда Тилшунослик кафедраси докторанти Турдалиев Олимжон Файзуллажон ўғли иштирок этишиб, ўзбек тили тўғрисида тадбир иштирокчиларини таништирдилар.
Тадбир якунида корхона ишчи-хизматчилар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email