“Автоойна” МЧЖда «Халқ маънавиятининг қуёшлари» номли мушоира кечаси ташкил қилинди.

“Автоойна” МЧЖда касаба уюшмаси қўмитаси ва корхона ёшлар кенгаши билан ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда атоқли давлат ва жамоат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди саналарига бағишлаб «Халқ маънавиятининг қуёшлари» номли мушоира кечаси ташкил қилинди. Тадбирда корхонанинг барча бўлим ва цехларидан ёшлардан вакиллар таклиф қилиниб, буюк бобокалонларимиз хаёти ва ижоди, асарларидан ўқиб эшиттирилди. Шеъриятга қизиққан ёшлардан ҳам буюк мутафаккирларнинг ижодидан парчалар тингланди. Тадбирда ёшларга Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур ижодига мансуб китоблардан совға сифатида тақдим қилинди. Тадбир ёшларда улкан таасуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email