1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Автоойна” МЧЖ ишчи-хизматчиларининг фарзандлари учун байрам тадбири ташкилланди.

Байрам Фарғона вилояти қўғирчоқ театрида ўтказилиб, 100 нафар болалар ота-оналари билан театрга ташриф буюришди. Томошалар бошланишидан олдин “Ширинликлар столи” ташкил қилиниб болажонларга салқин ичимликлар ва ширинликлар тарқатиб берилди. Байрам болажонларда улкан таасуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email