Дилноза Шарипова «Металлург маликаси-2022» танлови ғолибаси.

Бугун касаба уюшма қўмитаси томонидан металлурглар маданият саройида комбинатда меҳнат қилаётган қизлар ўртасида «Металлург маликаси-2022» танловининг якуний Финал босқичи бўлиб ўтди. 

Танловнинг финал босқичида қатнашган ҳар бир иштирокчи танлов шартлари бўйича ўз билим ва истеъдоди билан муносиб қатнашиб, томошабинларда катта тассурот қолдиришди. Танлов якунида хакамлар хайъати хулосасига кўра комбинатнинг Электрда пўлат эритиш цехи ишчиси Дилноза Шарипова «Металлург Маликаси» номига сазовар бўлди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад аввало комбинатда меҳнат қилаётган қизларнинг ишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни касбий билимлари ва маънавий дунё қарашларини янада ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни муносиб рағбатлантиришдан иборатдир.

Print Friendly, PDF & Email