2017 йил мобайнида ташкилий ишлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот

          Республика Кенгашининг иш режасига асосан 2017 йил 10 февраль куни навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда режадаги масалалар қаторида тармоқ касаба уюшмасининг 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ва 2017 йилга  устувор  йўналишлар  бўйича  вазифалар  белгиланди.  Шунингдек,  2017 йил I–ярим йилдаги иш режаси тасдиқланди. Раёсат аъзолари ва касаба уюшма фаоллари ўртасида барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан муҳокама қилинди. Муаммо бўлиб турган масалаларни ҳал этишда таклифлар киритилди, аниқланган камчиликлар бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди.

      Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан тақдим этилган статистик ҳисоботлар таҳлил қилиниб, тармоқдаги барча бошланғич ташкилотлари инвентаризациядан ўтказилди. 2018 йил 1 январь холатига бошланғич ташкилотлар сони  256 та, улардаги касаба уюшма аъзолари сони  74580 нафарни ташкил этади.

     Республика Кенгаши қарорига асосан, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни тармоқ касаба уюшмаси хизматига қабул қилиш бўйича ишлаб чиқилган  режага биноан ишлар олиб борилмоқда. Янгитдан ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар ходимларини касаба уюшмасига жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2017 йил давомида 18 та бошланғич ташкилот, 94 та цех қўмитаси,  меҳнат қилаётган 4726 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмаси хизматига қабул қилинишига эришилди.

       Республика Кенгашининг иш режасига асосан 2017 йилнинг май ва ноябрь ойларида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма кадрлари ва фаолларининг ўқишлари бўлиб ўтди. Унда янги сайланган бошланғич ташкилот раислари ва ғазначилари малака ошириб кетдилар. Ўқишни амалиёт дарсида тингловчилар учун тармоқнинг Тошкент шаҳридаги “ЎзЭлектроаппарат-Электрощит» АЖга экскурсия ташкил қилинди. Шунингдек, маданий тадбирда тингловчилар Тошкент политехника музейи экспонатлари билан танишдилар.

        Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Республика Кенгашининг барча  мутахассилари томонидан тармоқнинг бошланғич ташкилотларига чиқиб, касаба уюшмаси фаолиятини олиб боришда уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинди.  Жумладан, жорий йилнинг март, сентябрь ойларида тармоқнинг Хоразм ва Навойи вилоятлари бошланғич ташкилотларнинг фаолияти ўрганилди ва уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Питнак шаҳрида янги ташкил топган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишилди, янги тузилган касаба уюшма ташкилотларга фаолиятини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатилди, шунда юзага келган муаммоларни ҳал этишда уларнинг раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказилиб келинди.

         Бошланғич ташкилотларга молиявий масалаларда амалий ёрдам бериш, шунда амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этиш, аъзолик бадаллари тушумини ташкил этиш, молиявий интизомга риоя этиш, бошланғич ташкилот ходимлари ва уларнинг  оила  аъзоларини  соғломлаштириш, шунингдек улардан тушган мурожаатларни ўрганиш бўйича жорий  йилнинг май, сентябрь ойида тармоқнинг Андижон, Наманган  ва Навойи вилоятлари фаолияти ўрганилди.

         Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширилишига фаол кўмаклашиш, мазкур стратегияни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшмалари органларининг ҳаракатини бирлаштириш, мамлакат тарақиёти учун ўта муҳим бўлган бу жараёнда барча касаба уюшма аъзоларининг фаоллигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида Форум бўлиб ўтди. Мазкур Форумда тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларидан 28 нафар бошланғич ташкилотлари раислари қатнашди. Барча устувор йўналишлар бўйича келажакка таклифлар ишлаб чиқишда ташкил этилган секцияларда Форум иштирокчилари ўз билим ва малакаларни янада оширдилар. Шунингдек, улар Форумнинг ялпи мажлисида бешта устувор йўналишлар бўйича таклифларнинг мухокамасида иштирок этишди.

           Жорий йилнинг  апрель ойида навбатдаги Раёсат йиғилиши Бекобод шаҳрида “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитасида кенг бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари иштирокида бўлиб ўтди. Шунда йиғилиш иштирокчилари нафақат тармоқнинг, балки бутун республика бўйича “Энг намунали бошланғич ташкилот”–“Ўзметкомбинат” АЖ фаолияти билан танишдилар. Тадбир иштирокчиларида комбинатнинг  ягона ишлаб чиқариш цехлари ва ажойиб ижтимоий объектлари унутилмас таассурот қолдирди. Келажакда шундай каби тадбирлар ўтказиш анъанага айланмоқда. Навбатдаги сайёр тадбиримиз жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтди. Шунда тармоқнинг бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари  яна бир намунали бошланғич ташкилот ғолиби Андижон вилояти «GM-Uzbekistan» АЖ фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, иштирокчиларни «GM-Uzbekistan» АЖга заҳира қисмларни ишлаб чиқадиган бир қатор локализация корхоналарига ташрифи уюштирилди. Ҳусусан, “ЎзКорамКо” МЧЖ, “ЎзТонгХонг” МЧЖ, “ЎзДонгЯнг” МЧЖ корхоналари фаолияти билан танишилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг таъсис Қурултойида сўзлаган маърузаларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун, тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, тармоқнинг таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни касаба уюшма аъзолигига жалб этиш, бу оркали уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, ёш касаба уюшма фаоллари билан ишлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли йўлга қўйиш мақсадида, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари   касаба   уюшмаси  Ёшлар бирлашмасининг   таъсис Конференцияси  жорий йилнинг 9 сенябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Шунда Ёшлар бирлашмасининг Низоми ва Концепцияси қабул қилинди, шунингдек Ёшлар бирлашмаси Раёсат аъзолари ва раиси сайланди.

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказилиб келиняпти.  2017  йилнинг  “Энг  намунали  бошланғич  ташкилот   кўрик-танлови” 1-босқичи Низомга асосан май-июнь ойларида бўлиб ўтди. Шунда тармоқнинг бошланғич ташкилотлар фаолияти комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва танлов ғолиблари белгиланди. Аъзолари 100 нафардан кўп бўлган ташкилотлардан I-ўрин–Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ў.Д.), II-ўрин–Андижон вилояти “ЎзКорамКо” МЧЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Худойбердиев Ж.А.) ва III-ўрин – “GM Uzbekistan” АЖ Хоразм вилояти филиали (касаба уюшма қўмитаси раиси Ибодуллаев Қ.Р.) эгалладилар.

      Аъзолари 100 нафардан кам бўлган ташкилотлар ғолиблари бўлиб Фарғона вилояти “Фарғона АвтоГласс” МЧЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Якубов Ш.К.), Тошкент шаҳар “ЎзАвтотеххизмат” АЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Айметов А.А.) ва Самарқанд вилояти “Синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК (касаба уюшма қўмитаси раиси Нарзиқулов И.М.)лар ғолиб бўлиб чиқдилар. Кўрик-танлов ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида  Федерация  Кенгашининг  катта  мажлислар  залида  бўлиб  ўтди.   Шунда I-ўрин эгаллаган–Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ ва “Фарғона АвтоГласс” МЧЖлар Федерация Кенгашининг якуний финал босқичига йўлланмалар олиб, Федерация Кенгашининг финал босқичида ҳам биринчи ўринларга сазовор бўлишди ва  бошқа тармоқлар ўртасида ғолибликни қўлга киритдилар.

     Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, тармоқ касаба уюшмаси фаолиятида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳавфсиз иш шароитлари яратиш, меҳнатини мухофаза қилишга ҳамда тармоқ касаба уюшмаси тизимида кўп йиллик самарали меҳнати билан Республикамиз саноатини ривожлантиришга салмоқли ҳиссасини қўшаётган Тошкент шаҳридаги “Технолог” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси В.Н. Хашимова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “EHTIROM NISHONI” билан тақдирланди. Мазкур тадбирлар ғолибларни республика микёсида тантанали тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 23 декабрь куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтди. Бунда нафақат ғолиблар тантанали равишда тақдирландилар, улар “Туркистон” саройининг фойесида ташкил қилинган 700 га яқин меҳмонларга ўз фаолияти бўйича ажойиб кўргазмаларни намойиш этдилар.

Print Friendly, PDF & Email