Ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси «Бошланғич ташкилот куни» деб эълон қилинганлиги сабабли, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ходимлари, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тармоқнинг Тошкент шаҳридаги 19 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталарига асалий ёрдам кўрсатиш мақсадида корхоналарга ташриф буюрдилар.

    Масъул ходимлар, касаба уюшмасида    алоҳида хона (ёки бурчак), компьютер, телефон билан таъминланганлиги, ишловчилар сони, улардан касаба уюшма аъзолари сони, аёллар ва 30 ёшгача бўлган ёшлар сони, касаба уюшма билетлари билан таъминланганлиги, иш режа, регистрация китоблари: фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлар, ҳужжатларни кириши– чиқиши (исх., вход.) китоблари, жамоа шартномаси қабул қилинганлиги (янги макетда) ва унинг бажарилиши, иш ҳақидан қарздорлиги борлиги (йўқлиги), ўртача иш ҳақи, меҳнат мухофазаси ва техник ҳавфсизлиги аҳволи. “Маънавият-маърифат” хонаси мавжудлиги ва унинг жиҳозланиши.“Маънавият соат”ларини ташкил қилиш, олиб бориш ва  расмийлаштириш, спорт ва соғломлаштириш ишларини олиб бориши,ишчи-ходимларга яратилган шароитлар (дам олиш, гигиена, овқатланиш хоналари). Касаба уюшмасининг молия аҳволи. Бадалларни ўтказиш тартиби каби бир қатор масалаларни ўрганиб, касаба уюшма қўмитаси раисига амалий ёрдам кўрсатдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email