Душанбе шаҳрида «Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятининг савдо уйи очилди

        Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик бир-бирига боғлаб туради. Ҳозирги кунда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида эришилган улкан ижобий ўзгаришлар халқларимиз орасидаги дўстлик ришталарини янада мутаҳкамламоқда.

    Бугунги кунда ҳар иккала давлат ўртасида товар алмашинув хажми ўсиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли сохаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қиладиган кўргазма ва бизнес форумлар ўтказилмоқда.

       Қилинаётган ишларнинг натижаси ўлароқ, Душанбе шаҳрида «Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятида ишлаб чиқарилаётган махсулотлар бозорини кўрайтириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида,  совдо уйи очиш тўғрисидаги меморандумга имзо чекилди ҳамда куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчиси ва комбинат вакиллари иштирокида Душанбе шаҳрида «Ўзметкомбинат» АЖ савдо уйи очилди.

     «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон-Тожикистон Савдо уйи» МЧЖ ўртасида қора металл прокатини етказиб бериш учун консигнация шартномаси имзоланди.

   Савдо уйининг очилиши икки қардош қўшни давлат ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янада изчил ривожлантиришга ҳизмат қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email