Ўзбекистон металлургия комбинатининг энг фаол китобхонлари аниқланди

Металлурглар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда «Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятида катта эътибор қаратилмоқда. «Ўздавкитобсавдотаъминот» маъсулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда комбинатда китоб дўкони фаолияти йўлга қўйилди.

   Бугунги кунда комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг 22 мингга яқин китоб фондига эга бадиий кутубхонаси фаолият юритиб келмоқда. 1700 нафарга яқин комбинат ишчи-ходимидан иборат китобхонлар бу зиё маскани хизматидан бахраманд бўлишмоқда.

   Куни кеча комбинат касаба уюшма қўмитаси бадиий кутубхонасининг энг фаол китобхонларини тақдирлаш маросими бўлди. Ғуломжон Мўминов (ЕПЕС), Маърифат Донаева, Алимардон Карабаев   (1-НПС), Шерали Холматов (ТМС), Рахима Умарова (КМЛ) ва Айгул Мустафаева (РМИЧС) 2018 йилнинг энг фаол китобхонлари эканлиги аниқланди. Уларга касаба уюшма қўмитаси томонидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлар тўплами ҳамда дипломлар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email