“Ўз Донг Янг Ко” маъсулияти чекланган жамияти Ёшлар иттифоқи ҳамда харбий қисм хамкорлигида “Мен ватаним тақдирига бефарқ эмасман” шиори остида давра сухбати ташкил этилди

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан “Ўз Донг Янг Ко” МЧЖ, ҚК Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда 89165-сонли харбий қисм хамкорлигида “Мен ватаним тақдирига бефарқ эмасман” шиори остида давра сухбати ташкил этилди.

Давра сухбатида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти координатори ва 89165-сонли харбий қисмнинг малакали мутахассислари Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти, эришган ютуқлари ва келажак режалари хақида сўзлаб бердилар.

Ташриф буюрган харбийлар ёшларни ватанга бўлган туйғуси, садоқати ва ишончини янада ошириш мақсадида корхона ёшларига ватан мехри тўғрисида, ёшларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишлиги хақида сўз юритиб, корхона ёшларига харбий қурол аслаха кўргазмасини намойиш этишди ва қуроллар хақида тушунча бериб ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email