3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади

Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабрХалқаро ногиронлар кунисифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

«UzAuto Motors»AJ  Касаба уюшмаси ҳам ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш Корхонада узоқ йиллар ишлаб, хозирги кунда пенсияда бўлган  1гуруҳ ногирони  Дулкин Радик, 1гуруҳ ногирони Комилов Икромжон, ҳолидан хабар олиниб,  озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бундан ташқари 8-нафарига 2 100 000 минг сўм  пул мукофоти топширилди.

Меҳнат Фахрийси, I-гуруҳ ногиронлари  Комилов ИкромжонДулкин Радик ва бошкалар  – биз корхонамиз касаба уюшмаси қўмитасидан  кўп миннатдормиз”. “Ҳар қандай байрам бўладими, хайит кунлари бўладими ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб туришади, мана шундай хайрли ва савобли ишларнинг бошида турганлар ҳамиша омон бўлсиндея дуо килдилар.

«UzAuto Motors»AJ  Касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email