«UzAuto Motors» АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

«UzAuto Motors» АЖ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Конституция 29 йиллиги байрами муносабати билан корхонамизнинг турли бошқарма, цех ва бўлим спорт жамоалари ўртасида спортнинг “Кичик футбол” «Арқон тортиш» ,»Шахмат»  турлари  бўйича мусобақалар ўтказилди. Спорт тадбирларида  200 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Спорт мусобакаларида фахрли  ўринни эгаллаган спорт жамоалари касаба уюшма томонидан дипломлар ва эсталик совгалари билан тақдирландилар.

Ушбу мусобакаларда корхонамизнинг барча бўлимлари жамоалари иштирок этдилар,  мусобақалар байрамона кўтаринки ва  муросасиз рухда ўтказилди.

«UzAuto Motors» АЖ касаба уюшма қўмитаси

 

Print Friendly, PDF & Email