8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Ўзбекистон  металлургия  ва машинасозлик  саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика  Кенгашининг  «Аёлга эҳтиром  кўрсатиш-халкимизга  хос олижаноб қадрият»  деган  ғоя  остида ўтказиладиган  «Хотин-қизларни эъзозлаш  ҳафталиги» чора-тадбирлари  дастури доирасида тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий вилоят кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

  Хусусан, тармоқ тизимида меҳнат қилаётган 15 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Муқаддас аёл” номли саёҳат дастури ҳамда “Олтин Самарқанд” базмгоҳида ташкил этилган байрам ва концерт дастурида иштирок этишди.

  “Автобинокор сервис” МЧЖда меҳнат қилаётган 8 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига беш юз минг сўмдан пул мукофотлари ва гуллар тақдим этилди, “Элхолдинг” ИИЧБда меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун ўтказилган байрам тадбирида ўттиздан ортиқ хотин-қизларга қимматбаҳо совғалар ва гуллар тақдим этилди. 

  Барча корхона, ташкилот ва муассасаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email