“Аёли қадирланган юрт” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

«UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшма кумитаси томонидан 8-март «Халқаро хотин-кизлар куни» байрами муносабати билан 2023 йил март ойида Андижон шахрида жойлашган “Шодлик” тантаналар саройида “Аёли қадирланган юрт” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маданий-маърифий байрам тадбири 400 нафар корхонада ишловчи хотин-қизлар ва корхонада аввал ишлаб хозирда нафақага чиққан фахрий аёллар иштирокида ўтказилди. Байрам тадбирида Андижон шахридаги Фаровон ансамбли хонандалари иштирокида концер тадбири намойиш қилинди. Байрам тадбирига корхонамизда аввал ишлаб хозирда нафакада булган        80 нафар фахрий аёлларни таклиф килиниб, уларга касаба уюшма хисобидан гуллар ва эсталик совгалари тақдирлаб берилди.

 Тадбир давомида  8 -март «Хотин кизлар куни» байрамга бағишлаб “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида фаол қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаган хотин-қизлар спорт жамоалари ва мусобақа ғолиблари бўлган хотин-кизлар корхона  касаба уюшмаси хисобидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email