Ўзбекистон хукуматиниг бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегатциянинг Германияга расмий сафари хамда Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми доирасида «Узавтосаноат» АЖ ва Волксваген АГ консерни ўртасида ЖВ МАН Ауто- Узбекистан майдонларида Волксваген Амарок пикапини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.
Лойиха 2018-2019-йилларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Волксваген автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича жахонда етакчи учликка киради. Энди ушбу бренд Ўзбекистонга кириб келади .
Волксваген Амарок -Волксваген модел гурухи таркибидаги ўрта хажмли пикап. У 4мотион тўлиқ узатмаси, 8 поғонали ўтказиш қутиси ва 3 литрли V6 TDI мотори билан жихозланган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: