Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги

       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Республика Кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшма қўмиталари фаол иштирок этмиоқда. Жумладан, кўпгина тармоқ корхоналари касаба уюшма қўмиталари раислари иш берувчилар билан биргаликда биноларни мавзуга оид шиорлар билан безаш ишларини якунладилар. Корхоналарда ўтказилаётган маънавият соатларида мутахассисларни жалб қилган холда, Конституциянинг мазмун-моҳиятини, халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Конституция – Бош қомусимиз”, “Ўзбекистон Конституцияси – барқарор Конституция” мавзуларида маърузалар ташкил қилинмоқда.

      Байрам муносабати билан корхона ва ташкилотларда ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган мехнат фахрийлари, эхтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, мехр-мурувватга мухтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email