2018 йил 26 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобчи ва ғазначиларининг малака ошириш бўйича ўқишлари бошланди. Ўқишда тармоқнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамоатчилик асосида янгитдан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ғазначи ва ҳисоблчилари қатнашмоқдалар.
Ишлаб чиқилган Ўқув Дастурига асосан, Федерация Кенгашининг ва Республика Кенгашининг масъул ходимлари тегишли йўналишлар бўйича режа асосида дарслар олиб борадилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар юзасидан маъруза қиладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: